Қорақалпоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгаши аъзоси бўлган ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси томонидан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Коррупциявий вазиятдан ёки хавф-хатарлардан келиб чиққан ҳолда ННТларнинг малакасини ошириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда маҳаллий ННТлар вакиллари ҳам иштирок этишди.
Дастлаб Президентимиз томонидан соҳага оид қабул қилинган ҳужжатлар, ҳукумат қарорларнинг аҳамийятига тўҳталиб ўтилди.
Шундан сўнг, ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси бошлиғи в.в.б Қ.Каримходжаев жамоатчилик назоратини олиб боришда алоҳида ўрин тутадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини янада кучайтириш, жойларда коррупцияга қарши кураш соҳасидаги ишларни комплекс тарзда ўрганиш, пайдо булаётган муаммоларни олдини олиш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаб, уларни тегишли органларга бериб бориш ҳамда келгусида қонун лойиҳаларин тайёрлашда, ҳукумат қарор ва дастурларини ишлаб чиқишда катта аҳамийят касб этишини таъкидлади.
Тадбир давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи А.Отеулиев коррупция соҳасидаги қонун ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини очиб берди.
Шунингдек, ННТларга коррупция соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва меҳнат қонунчилиги, меҳнат муносабатлари ва ҳужжатларни юритиш борасида ҳам батафсил тушунтириш берилди.