"Корейс тилини ўрганамиз” танлови якунлари

Жорий йилнинг 2 октябрькуниЎзбекистон корейс миллий маданий марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи” конференц-залида “Корейс тилини ўрганамиз” номли танловнинг якунлари ўтказилди. Танловда Урганч шаҳри 28,30-сонли мактаб ўқувчилари, 2-сонли академик лицей ва УрДУ талабалари иштирок этдилар (жами 45 киши). Танловда 6 йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирланди.