Жорий йилнинг 10 октябрь куни Ўзбекистон корейс миллий маданий марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи”да Корея Республикаси “Корреспондентлар ва журналистлар ассоциацияси” президенти Чон Ку Сун ва ОАВ вакиллари билан учаршув ўтказилди. Учрашув доирасида меҳмонлар
Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи” билан, шунингдек, Ўзбекистон корейс миллий маданий марказининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси фаолияти ва аъзолари билан яқиндан танишдилар.