ЎзННТМА марказий кенгаши, Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида Марғилон шаҳридаги “Сайфуллоҳ асл мато” унитар корхонасида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда сўзга чиққан ЎзННТМА марказий Кенгаши раиси К.Ишанхаджаев Янгиланаётган Конституция киритилаётган ўзгаришлар, жумладан, мулк ҳуқуқи, хотин-қизларга ва ёшларга оид киритилаётган нормалар ҳамда жойлардаги учрашувларда аҳоли орасида энг кўп учрайдиган савол “снос” масаласи эканлигини таъкидлаб, уларга ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга эканлигини, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслигини, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланишини айтиб, уларни референдумда иштирок этишга чақирди.
Шунингдек, Миллий ассоциацияси раиси “Сайфуллоҳ асл мато” унитар корхонаси фаолияти билан танишиб, корхона ишчилари билан яратилган шарт-шароитлар бўйича мулоқот қилди.
Тадбирда ЎзННТМА томонидан тайёрланган референдум тарғиботига оид материаллар иштирокчиларга тарқатилди.
Шунингдек, Олтиариқ туманидаги “Катпут” қишлоғида ҳам тарғибот гуруҳи аъзолари билан биргаликда ҳудуддаги фахрийлар ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов ва тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан 30-апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми ва унинг ахамияти бўйича иштирокчилар хабардорлигини ошириш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб берилди.