ЎзННТМА марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда "Ватанпарвар" ташкилоти ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун ва моҳияти" мавзусида ташкилот ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда ташкилот ходимлари ҳамда маҳаллий ННТ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида иштирокчиларга янгиланаётган Конституциямизнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, "Фуқаролик жамияти институтлари" ҳақидаги 13-бобга киритилган моддалар, қолаверса тадбиркорлик, аҳоли бандлигини таъминлаш каби бир қатор йўналишлар бўйича киритилаётган янги нормалар шарҳлаб берилди.
Хусусан, таъкидландики, бозор муносабатларини ривожлантириш, хусусий мулк, тадбиркорликни ҳимоя қилиш ва бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналтирилганлигини таъминлашга қаратилган конституциявий механизмларни янада мустаҳкамлаш, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиз эканлигини ҳисобга олган ҳолда Конституция унинг ишончли ҳимоясини таъминлаш механизмларини мустаҳкамлайди. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Учрашув сўнгида фаоллар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.