Конституция - ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати

ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 30 йиллигига бағишлаб "Конституция - ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати" мавзуида ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Йиғилишда сўз олганлар дастлаб, Қомусимизга киритилаётган қўшимча ва ўзгартишлар яъни янги бўлим ва 15 та модда, аҳоли томонидан берилган 150 мингдан ортиқ таклифлар кенг муҳокама қилингани ҳақида батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари И.Каримов Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, уларнинг натижалари, хусусан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Наманган вилоятида ўтказилган тадбирларда ННТларнинг ўрни ва роли ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди мутахассиси У.Мусабековнинг Жамоат фонди томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи эшитилди. Қолаверса, хисобот давомида грант маблағларига эга бўлган ННТлар ва фуқаролик жамияти институтлари ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, лойиҳаларнинг барча талабларини бажариш юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир якунида ЎзННТМАнинг янги аъзоларига гувоҳномалар топширилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Жамоат фондининг 1,2,3 ҳамда 4 танловларида ғолиб бўлган ҳамда Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондининг 1-2 давлат грантлари танловида ҳамда Давлат ижтимоий буюртмаси танловларида ғолиб бўлган ННТлар ва фуқаролик жамияти  институтларига сертификатлар топширилди.


ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси