Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида атроф муҳитни муҳофаза қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни ва роли ҳамда улар билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш, субсидиялар, грантлар, ижтимоий буюртмалар ва лойиҳаларини амалга оширишда кўмак бериш, жамоатчилик муҳокамалари, жамоатчилик эшитуви ва жамоатчилик мониторинглари каби ишларда ҳамкорлик қилиш ҳамда 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Конституция-халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳар Кенгаши раислари ва маҳаллий Кенгаши депутатлари, Тошкент вилоятидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари, Ўзбекистон Экологик партиясининг фаоллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
Мазкур тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад эркин ва очиқ, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик қадриятларни фуқаролар онгини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкиларлари иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги фаоллигини оширишдан иборатдир.
Тадбир доирасида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш ҳамда экология соҳаси ривожига, тарғибот ишларига, аҳоли онгида экомаданиятни шакллантиришга жонбозлик кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилот вакилларига миннатдорчилик билдирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти.