Конституция барчамизники!

Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да Ўзбекистон Чернобилчилар ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими аъзолари учун ташкил этилган  акцияда 100 дан ортиқ чернобилчилар учун Референдумга оид тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят бўлими Чернобилчи ногиронларининг Чернобиль АЭСда юз берган портлашнинг 37 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси рахбари Д. Фозилов сўзга чиқиб, янгиланаётган Конституция ва унинг аҳамияти хақида маълумот бериш билан бирга барчани 30-апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари ва тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Фарғона вилоят ҳудудий бўлимида бўлиб, ЎзННТМА томонидан юборилган Брайл алифбосидаги Конституция тарғиботига оид қўлланмалар ва тарғибот материалларини жамият вакилларига топширишди.

Тарғибот тадбирлари шунингдек, Фарғона шаҳридаги 30-мактабда ҳамда ушбу ҳудуддаги маҳаллаларда ҳам олиб борилди. Мактаб ходимлари ва ота-оналарга Бош Қомусимиздаги ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида маълумот берилиб, 30-апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди.