Хўжайлида “ННТлар боғи” ташкил этилди

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси, Хўжайли тумани ҳокимлиги, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон бўлинмаси билан ҳамкорликда Хўжайли туманидаги “Ижтимоий шаҳарча” ҳудуди “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлиги” доирасида кўкаламзорлаштирилди.

Хўжайли туманидаги “Ижтимоий шаҳарча”да истиқомат қилувчи “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг томорқаси ва яшаш хонадони атрофига дарахт кўчатлари экилди.

Мазкур ҳайрли ишлар доирасида ҳудудда “ННТлар боғи” ташкил қилинди.

Ушбу боғда ЎзННТМА ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан харид қилинган 100 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Дарахтлар парвариши ҳам алоҳида масъулиятини талаб этади. Шундан келиб чиқиб, дарахтларни суғориш, ўғитлаш ва бошқа агротехник қоидаларини амалга ошириш учун ҳудуддаги ННТлар масъулиятни ўз зиммаларига олишди.

ЎзННТМА Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси