Хотин-қизлар муаммолари ўрганилди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ЎзННТМА, Тошкент шаҳар «Mehr ko’zda» маркази ҳамкорлигидаги «Ўзбекистонда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат фаоллигини ошириш орқали ролини кучайтириш» лойиҳаси доирасида амалий ишлар бошлаб юборилди.

Лойиҳа ташкилотчилари ҳамда Бектемир тумани ҳокимлиги вакиллари хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Бектемир туманидаги бир қатор маҳаллаларда хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказди. Мазкур йиғлишлар доирасида уларнинг муаммалори ўрганилди, хориждан қайтган фуқаролар ҳамда меҳнат муҳожирларини фойдали меҳнатга йўналтириш ва хотин-қизлар ўртасида ташқи ҳамда ички миграцияга оид масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, учраувларда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни манзилли рўйхат асосида квоталанган иш ўринларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминлаш масаласига эътибор қаратилди.

Юзма-юз мулоқотларда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга бугунги кунда юртимизда фуқароларни, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалий ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Фуқароларнинг савол ва мурожаатларига жавоб қайтарилди, зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Учрашув ва тадбирлар баробарида Бектемир туман ҳокимлиги билан Тошкент шаҳар "Меҳр кўзда" маркази ўртасида  ҳамкорлик меморандуми имзоланди.