Хотин-қизларга психологик ёрдам !

Ушбу семинар-тренингда Республикамизнинг барча ҳудудларидан  250 нафар "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Маркази" раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Хотин–қизлар қўмитаси раиси ўринбосари  М.Нурматова, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати нодавлат-нотижорат ташкилоти вакилларининг маърузалари ҳамда улар томонидан берилган методик тавсиялар муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлди. Семинар-тренинг иштирокчилари ўзлари берган саволларга тўлиқ жавоб олдилар ва Жиззах вилояти Марказида  олиб борилаётган ишлар билан яқиндан таништилар. Ташкилотчилар томонидан келгусида ҳудудлардаги марказлар фаолиятини ривожлантириш, кўмакка мухтож хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш масалаларида марказ раҳбарларига керакли маслаҳатлар берилди.

ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий Бош координатори                                 Н.Мирзалиева