Бугун Фарғона вилоятидаги “ННТлар уйи”да Россия давлат гуманитар университети вакиллари иштирокида “Замонавий ривожланиш тенденциялари ва унда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли” мавзусида вилоятда фаолият юритаётган фаол ННТлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов сўз олиб, вилоятдаги ННТлар ва уларни амалга ошириб келаётган ижтимоий фойдали лойиҳалари ҳақида йиғилганларга маълумот берди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Россия мамлакатларининг учинчи (нотижорат) секторининг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилинди.
Шуниндек, “Билим дипломатияси” ННТ консальтинг маркази таҳлилчиси Маринэ Варужановна ННТлар ва соҳада мутахассислар тайёрлаш бўйича “Ақлли цивилизация” фанлараро таълим дастури ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида иштирокчиларга ўз фикрларини билдириб, учинчи сектор учун кадр тайёрлашда ННТларнинг ташаббуси муҳим эканлигини, соҳа келажаги учун улар ҳам бирдес масъуллигини айтиб ўтди.
Суҳбат якунида Ўзбекистондаги ва Россиядаги ННТлар тажрибасини бошқа мамлакатларда ҳам оммалаштириш, кадрлар тайёрлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида фикрлар ва таклифлар тингланди.