Жорий йилнинг 12-13 центябр кунлари ЎзННТМА кенгаши раиси ўринбосари Дилшод Мирзаев Хоразм вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди.
Ташрифнинг биринчи куни Ўзбекистон корейс миллий маданий марказига ташриф буюриб марказ раиси Ким Антонина билан учрашдилар. Учрашув давомида ташкилот фаолияти ва юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиндинди. Учрашув давомида А.Ким томонидан «Дўстлик ва ННТлар уйи»да ташкил қилинган корейс миллати музейи билан таништирди.
Ташрифнинг иккинчи кунида Д.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширган хоразмлик ННТ раҳбарлари билан учрашди.
Унда ННТ раҳбарларининг иш фаолиятидаги ўзгаришлар, ўқувларнинг натижалари муҳокама этилиб, келгуси малака ошириш курслари учун таклифлар олинди.