ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан “Дўстлик ва ННТлар” уйида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди ҳамкорлигида "Жамоатчилик назорати институтини ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтлари иштироки" мавзусидаги ўқув семинари ўтказилди.
Ушбу семинар жорий йилдан эътиборан фаол фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва маҳалла фаоллари учун ташкил этилган “Жамоатчилик назорати мактаби” ўқувлари доирасида илк маротаба ташкил этилди.
Семинарда Хоразм вилояти фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси мутаҳассиси О.Машарипов томонидан ушбу ўқувларнинг бўйича тўхталиб ўтди.
Биринчи ўқув семинарида маърузачилар “Жамоатчилик назорати мактаби” ўқувларинг аҳамияти, Ўзбекистон Республикаси "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги ва "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонунлари мазмун моҳияти, Жамотачилик назоратини ташкилий-ҳуқуқий асослари, услублари ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик назоратининг ўрни каби мавзулари бўйича атрофлича тушунтиришлар берилиб, семинар иштирокчиларини ҳуқуқий билимлари оширилди.
Шунингндек семинарда вилоятда жамоатчилик назорати олиб борган фаол ННТларнинг тажрибалари тингланди.
Тадбир якунида ЎзННТМА янги қабул қилинган аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.