Бугунги кунда ЎзННТМА томонидан давлат гранти орқали ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш учун жамоат фондларининг маблағлари ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига уларнинг буюртмалари бўйича очиқ танловларга тақдим этган ижтимоий лойиҳаларини ёзиш қонун қоидалари ва грант лойиҳаларини ёзишда йўл қўйиладиган хато ва камчиликлар ва уларнинг олдини олиш бўйича ННТларга маслаҳатлар бериш, услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қратилмоқда.
Шу мақсадда жойлардаги янги ташкил этилган ва фаолияти сут бўлган ННТлар учун ўзини-ўзи молиялаштириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилиб, ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирилмоқда.
Куни кеча Хива туманида ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Хоразм вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманлардаги ННТларни Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ЎзННТМА ҳузуридаги ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Халқ депуталари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондларида ажратиладиган грант ва ижтимоий буюртмаларга лойиҳаларни ёзиш, уни амалга оширишга жалб қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.
Унда грант ва ижтимоий буюртма лойиҳасини ёзиш талаблари ва шартлари батафсил тушунтирилди.
Хусусан, ЎзННТМА ходимлари грант олиш учун лойиҳанинг таркибий қисмларига тўхталиб, унда муаммониниг таърифи, келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари, лойиҳанинг асосий мақсади, умумий стратегияси, вазифалари, фаолият йўналишлари, ишчи режа ҳамда лойиҳа бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг шартлари каби масалалар батафсил очиб берилди.
Тадбир ННТ вакилларида катта қизиқиш уйғотди. Грант лойиҳасини ёзиш юзасидан қизиқарли ва бахсли савол жавобларга бой тарзда ўтган семинарда тренерлар кўрсатмаси асосида иштирокчилар билан тумандаги эҳтиёжларни баҳолаш ва шу асосда лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
ЎзННТМА Хоразм вилоят худудий бўлинмаси