“Очиқ эшиклар куни” ЎзННТМА томонидан ННТларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишини олдини олиш, фаолиятлари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни юритиш, ҳисоботларни тайёрлаш, имтиёзлар ва уларни қизиқтираётган бошқа саволларга жавоб бериш, ҳуқуқий маслаҳатлар ва консультатив хизматлар кўрсатиш мақсадида хар ойда мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 14 июль куни ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Мадад” муассаса шаклидаги ННТ Урганч туман бўлими билан ҳамкорликда вилоят ННТлари учун навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Ўтказилган ушбу тадбирда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Хоразм вилояти ва туман бўлинмалари, Миллий маданий марказлар, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фаҳрийлар ва ногиронлар Хоразм вилоят бирлашмаси ва вилоятда фаолият олиб бораётган бошқа ННТ раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
“Очиқ эшиклар куни”да ННТ томонидан янги нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил қилишни хуқуқий тартиби, Афғонистонда хизмат ўтаган фаҳрийлар ҳуқуқлари ва уларга берилган имтиёзлар, вилоятдаги Адлия руйҳатидан ўтган бироқ оҳирги 5 йилдан буён фаолият юритмаётган ННТларни фаоллаштириш бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларга малкали ҳуқуқшунослар батафсил жавоб бериб, ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси билан биргаликда амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.
Тадбир якунида Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фаҳрий ва ногиронлари бирлашмаси Хива туман бўлиминмаси раҳбарига ЎзННТМА аъзолик гувоҳномаси топширилди.