Хоразмда 30 та ННТга 2023 йилнинг 6 ойи мобайнида 2,7 млрд. сўм давлат субсидияси ажратилган

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги ПК-230-сонли ҳамда 2023 йил 23 январдаги ПҚ-15-сонли қарорлари, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент Комиссияси қарорларида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Хоразм вилоятида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган 30 та нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий йилнинг 6 ойи мобайнида жами 2,7 млрд. сўм давлат субсидияси маблағлари ажратилган.

Жорий йилнинг 11 август куни Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди томонидан ажратилган субсидия маблағлари доирасида молиялаштирилган ташкилотлар томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботлар тингланди.

Йиғилишда Халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти вилоят ва туман,шаҳар ташкилотлари, Кўзи ожизлар жамиятининг вилоят ва туман,шаҳар ташкилотлари, Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамда Ногиронлар ассоциацияси ҳудудий бўлимлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси шунингдек, миллий маданий марказлар вакиллари иштирок этишди.

Эшитувда давлат субсидияси шаклида фаолиятлари молиялаштирилган нодавлат нотижорат ташкилотларининг 2023 йил учун мўлжалланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан дастлабки 6 ой мобайнида амалга оширган ишлари таҳлил қилиниб, аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатолар юзасидан жамиятлар вакилларига тушинтиришлар, зарур кўрсатмалар берилди.

 

      Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат фонди