ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмасида ассоциация раҳбарияти ва ходимлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вилоятдаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев иштирок этди.
Мулоқот давомида нодавлат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама этилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган ҳудудий бўлинмалар, энг аввало мамлакатни ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда ННТлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, давлат органлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Учрашувда соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечими бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олинди.