Қашқадарёда ННТлар учун қулай шароит яратилди

 

Қарши шаҳридаги «Дўстлик уйи»да вилоятдаги нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда соҳага оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва бу ислоҳотларнинг Қашқадарё вилоятидаги ижроси юзасидан маълумот бериллди. Шунингдек, эришилаётган ютуқлар, галдаги вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилаётган грантлардан самарали фойдаланиб келаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эътироф этилди.

Давра суҳбати давомида фаол нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари 2023 йилдаги фаоллиги учун тақдирланди.

Шундан сўнг Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан вилоятлик ННТларга қулайлик мяратиш мақсадида ташкил этилган ахборот-ресурс марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қайд этилдики, ушбу марказ ННТларнинг янги ғоя ва лойиҳаларини ҳаётга тақбиқ этишларига хизмат қилади.