“Карантин вақтида-коронавирусни биргаликда енгамиз”!

Яхши ният- ярим давлат, дейди доно халқимиз. Ҳаммамизга маълумки йўқотилган кунлар ва меҳнат бозоридаги улушларимизни тиклаш учун анча вақт талаб этилади. Бу биздан меҳнат фаолиятимизга ўта жиддий, ҳалол муносабатда бўлишга чорлайди. Йўқотилган иш ўринларини бунёд этиш осон эмас, албатта, шу туфайли ҳозирда уйда ўтирганимизда ҳар бир вақтимизни қадрига етиб, эртага қандай қилсак, биз янги Ўзбекистон учун ўз ўрнимизни топиш ва давлатимизга муносиб даражада бўлишнинг режаларини тузмоғимиз керак. Ҳиссамиз не чоғлик бўлиши билимимизга, тажрибамизга ниҳоятда боғлиқ, шунинг учун ҳар бир кунни қадрлаб, ўз устимизда ишлашимиз, ютуқлар келтиришига шак- шубҳа йўқ. Шу сабабли бизлар нима қилишимиз керак, улушимиз нимада бўлади деган, савол кўндаланг бўлиши табиий. Кимдир тегишли ўқувларга бориш арафасида, яна кимдир малакасини ошириш, хуллас “қимирлаган қир ошар” дейдилар. Зерикиб кунларни санаб эмас, фойдали ғояларга, мақсадларга вақт берайлик. Бу биздан катта меҳнат ва харажатни талаб қилмайди. Келишиб олдик - уйда қолинг! Биз эса хизматдамиз. Сиз учун ниқоб, керакли маҳсулотлар, дори- дармон учун маблағ топаяпмиз, улар Сиз учун, фақат илтимос уйда, дунёдаги қасрларга тенглаштириб бўлмайдиган маконингизда тавсияларга амал қилиб уйда қолинг, соғу- саломат чиқинг бу жангдан. Ватанимиз Сиздан ана шу ягона каҳрамонликни кутмоқда. Қаҳрамонлик сабр, иймон билан келади. Ҳаммамиз бунга қодирмиз. Ўтган бир ой мухлат шуни намоён этди. Биз Сиз билан, фахрланамиз азиз, Ватандошлар.

Давлатнинг қудратини ва унинг равнақини таъминлайдиган ғоялар, мақсадлар сари дадил қадам ташлаш. Янги-янги ишлари, ҳаётга соғлом қарашлари, изчил равишда кетма- кетлик сари қадам ташлашлари, албатта уларни янгиланган мамлакат сари етаклайди.

 

        Самандар Халилов,

 Ўзбекистон нодавлат нотижорат 

ташкилотларини қўллаб қувватлаш 

жамоат Фонди Бошқаруви раиси,

Ўзбекистон Экологик партияси

 Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси