Кадрлар салоҳиятини оширишнинг долзарб масалаларига бағишланган семинар

Бугун Наманган шаҳридаги “Шедевр” меҳмонхонасида "Фуқаролик жамияти ташкилотлари  раҳбарлари ва ходимларининг салоҳиятини ошириш" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.  

Тадбир давомида республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси Г.Нормуратова, лойиҳа тренери А.Каримовлар томонидан мавзуга оид тақдимотлар ўтказилди. Наманган вилоятидаги бир қатор ННТлар вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан семинарни янада фойдали ўтишига  хисса қўшдилар.

Семинар сўнгида ННТлар давлат ташкилотлари билан ижтимоий шерикликда лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.