Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёшларга оид давлат сиёсати – давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
ёшлар (ёш фуқаролар) – ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар;
ёш оила – эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оил