Ижтимоий шериклик йўлида бирлашайлик

Президентимиз томонидан Олий Мажлис палаталарига йўлланган Мурожаатномада нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги фикр мулоҳазалари билан оммавий ахборот воситаларида танишдим.
 
Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатларида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топди.
 
Ҳудудлардаижтимоий шерикликни кенг йўлга қуйиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни бартараф этишга давлат органларининг гранти ва ижтимоий буюртмаларини кенг жалб этиш лозимлигини билдирдилар.
 
Шу боис Мурожаатномани бевосита кўрган ва эшитган ҳар бир инсон ўйлаймизки ўзига хос таассуротга эга бўлиб, тегишли режаларни белгилаб олди.
 
Айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотлари халқ манфаатини таъминлаш йўлида Муҳтарам Президентимизга камарбаста бўлишлари учун устувор вазифаларини белгилаб олади, ишонамиз.
 
Дилдора Мавлянова,
 
ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳридаги ҳудудий координатори