ЎзННТМА Кенгаши раиси Камолиддин Ишанходжаев бошчилигида Ассоциация ходимлари ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари Самандар Ҳалиловлар Қорақалпоғистон Республкасининг чекка ҳудудлардаги ННТлар фаолияти ҳамда аҳолининг ижтимоий соҳада қийнаб келаётган долзарб муаммоларни ўрганишди.
Хусусан, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани бўлинмаси бошлиғи У.Айманов туманнинг чекка қишлоғидаги эҳтиёжманд аҳолини сув билан таъминлаш мақсадида босма кран қазиш лоийиҳасини таклиф қилган эди.
Ушбу берилган лойиҳа асосида Тахиатош туманидаги “Дўстлик” МФЙ раиси ҳамда Ассоциация раиси бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ўрганишлар давомида маълум бўлдики, маҳалладаги 9 та ёрдамга муҳтож оиланинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлиб, уни ҳал қилишда ёрдам сўраб ННТга мурожаат қилган. ННТ вакиллари муаммони ҳал қилиш учун ижтимоий лойиҳа тайёрлаб, ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республкаси ҳудудий бўлинмасига тақдим этган.
Ишчи гуруҳ аҳолига енгиллик яратиш мақсадида лойиҳани амалга ошириш лозимлиги тўғрисида хулоса қабул қилди. Унга кўра, келгусида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларидан 9 та хонадонга босма кран қазиб бериш лойиҳаси молиялаштирилади.