27 март куни Навоий шаҳридаги "Дўстлик ва ННТлар уйи" да ЎзННТМА вилоят бўлими ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида вилоятда фаолият юритаётган ННТлар вакиллари учун "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси ва Референдум қонунчилигининг мазмун-моҳияти" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Референдумнинг ва сайловлардан фарқи, Конституцияга киритилаётган янгиликлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда янги таҳрирдаги Конституцияда ННТлар мақоми ҳақида, шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдуми тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Хусусан, янгиланаётган Конституцияда ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда кўрсатилган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқи белгиланаётганлиги айтиб ўтилди.
Қолаверса, янги таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган мазкур норма ижтимоий давлатнинг энг муҳим талабини давлат сиёсати даражасига кўтарилаётганлиги ҳамда ходимларни меҳнатига яраша иш ҳақи олиш ва олаётган иш ҳақини нормал ҳаёт кечириш учун етарли бўлишини кафолатлашини алоҳида эътироф этишди.