Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси қарорига кўра қайта эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмалар танловлари бўйича ғолиблари аниқланди ва шу муносабат билан ННТ рахбарларига ғолиблик сертификатларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этилдики, Хоразм вилоят Адлия бошқармасининг ижтимоий буюртмаси Хоразм вилояти минтақавий тадқиқотлар марказининг "Ҳуқуқий онгни ошириш-жамиятимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва турли коррупцион жиноятчиликни олдини олиш омили" лойиҳаси ҳамда вилоят Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бошқармасининг ижтимоий буюртмаси “SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллари” уюшмаси Хоразм вилоят филиалининг "Компьютер ва ахборот коммуникация технологиялари орқали мустаҳкам оила сари" номли лойиҳаси орқали амалга оширилади.
Шунингдек, тадбирда Олий мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан эълон қилинган 1-2 танловлар ғолибларига ҳам сертификатлар топширилди.
Шуни таъкидлаш керакки, 2022 йилда Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан 8 та давлат грантлари ва буюртмаларига 760 млн.сўм маблағ ажратилган.
ЎзННТМА Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси