Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошқармаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтлари ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатининг асосий мақсади мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, депутатлар ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, ижтимоий шериклик механизмларини янада такомиллаштиришга қаратилган фаолиятни жонлантириш, мазкур масалага кенг илмий доира вакиллари эътиборини жалб этиш, давлат, ҳудудий ва тармоқ дастурлари бажарилиши устидан жамоатчилик назоратининг жорий ҳолати ва ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, ушбу йўналишдаги мавжуд муаммоларни баратараф этишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Шунингдек, тадбирда ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси, БухДУ ректори О.Ҳамидов, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимовлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Баҳс-мунозараларга бой бўлган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.