Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “#Siz_hisobotlarni_topshirdingizmi” xэштеги остидаги ўтказилаётган акция доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳисоботларни топшириш юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-семинари ўтказитлди.
Онлайн ва офлайн шаклда ўтказилган тадбирда ҳудудлардан юздан ортиқ ННТлар вакиллари иштирок этди.
Семинарда Адлия вазирлиги масъуллари нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан хисоботларни тайёрлаш ва топшириш ҳамда унинг ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил маълумот беришди.
Семинар давомида ННТ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлари билан вазирлик ҳамда ассоциация ходимларига юзланишди.
Тадбир якунида мазкур мавзудаги семинарларни ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, ННТлар жорий йилнинг 1 февралига қадар ўтган йилдаги фаолияти юзасидан Адлия органларига ҳисобот топширишлари керак. Акс ҳолда, ҳисоботларни ўз вақтида ёки тўғри топширмаслик жаримага тортишга сабаб бўлиши мумкин.
Агар сиз ҳисоботларни топширишда қийинчиликларга дуч келаётган бўлсангиз ёки саволлар бўлса Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциаисясининг ҳудудий бўлинмаларига ёки Адлия органларига мурожаат қилишингиз мумкин.