Сирдарё вилоятги ахборот ресурс марказида ННТлар учун Адлия органларига ҳисоботларини ўз вақтида ва тўғри топширилишини ташкил этиш мақсадида ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида #Siz_hisobotlarni_topshirdingizmi ҳештеги остида ўтказилаётган акция доирасида ўқув семинари ташкил қилинди.
Семинарда мутахассислар e-ngo.uz портали орқали Адлия ҳисоботини топшириш тартибларини батафсил тушунтиришди.
— Ўтган йили вилоятимиздаги аксарият ННТлар қизғин фаолият олиб борди, - дейди ЎзННТМА ҳудудий бўлинма мутахассиси А.Равупов. —Улар фаолияти юзасидан ҳисобот топшириш қонунчиликда белгилаб берилган. Шу боис, биз ННТларни жалб қилган ҳолда ҳисоботларни тўғри ва ўз вақтида топшириш учун туркум семинарлар ташкил этяпмиз. Қолаверса, яқинда очилган ахборот ресурс марказимизда ННТлар келиб ҳисоботларни топшириш учун барча шароитларни яратиб қўйдик. Ҳисоботлар бўйича ННТларда саволлар юзага келаётган бўлса уларга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрмиз.