Ислоҳотлар ҳар жабҳада фаолликни талаб этмоқда

Фарғона шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да “Жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг таъсирчан фаолиятини кенгайтиришда лидер аёлларнинг ўрни ва ролини мустаҳкамлаш” мавзусида вилоят Адлия бошқармаси ва ЎзННТМА ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят адлия бошқармаси ННТлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Касимов “Фаолияти хотин-қизлар масалаларига йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилотлари учун жамоатчилик назоратини олиб бориш” мавзусида, “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази бош тренери Г.Хусанова томонидан “ННТлар томонидан хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишларда ўзаро ҳамкорлик” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, маърузачилар иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича тушунчалар беришди.

Семинарда ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов “Яшил макон” умумиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлиги” доирасида амалга ошириладиган ишлар ва унда ННТлар иштироки бўйича ахборот берди ҳамда лойиҳа доирасида вилоятда “Жамоат ташкилотлари боғлари”ни ташкил этиш бўйича семинарда иштирок этган ННТлар вакиллари билан келишиб олди.

Фарғона вилоят Жамоат фонди ижрочи директори Ж.Жўраев томонидан Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди ва вилоят Жамоат фондлари томонидан эълон қилинган Давлат грантлари ва ғолиблари бўйича маълумотлар бериб, ғолиб ННТларга сертификатлар топширилди.

ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси