Ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ННТларни жипслаштириш ва бирлаштиришда инновацион ташаббусларни татбиқ этиш мақсадида уюштирилаётган мазкур тадбирни юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида шу йили 26 октябрь куни ЎзННТМА залида Ишчи гуруҳи аъзоларининг йиғилиши ташкил этилди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси директори Улуғбек Юсупов раислигида ўтказилган Ишчи гуруҳи йиғилишида  “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши вакиллари иштирок этди.  

Йиғилишда семинар машғулотларини юқори натижадорлик билан ўтказиш, электрон тақдимотларни замон талаблари асосида уюштириш, махсус тайёрланган тренерлар иштирокида ҳамда кичик гуруҳларда мастер класслар ташкил қилиш, машғулотлар орасида тарғибот роликларни намойиш этиш, танаффусларда маданий-мусиқий ватанпарварлик композицияларни узатиш борасида Ишчи гуруҳи аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланди, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш – Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга татбиқ этишнинг муҳим омили” ўқув семинари якунида Мурожаатнома қабул қилиш ҳамда иштирокчиларга Сертификатлар топшириш хусусида келишиб олинди.   

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари

Миллий ассоциацияси матбуот хизмати