ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамиятлари федерациясининг Наманган вилоят ҳудудий бирлашмаси билан ҳамкорликда “27 февраль – Бутунжахон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” муносабати билан ҳамда “Инсон ҳуқуқлари” ҳафтали доирасида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Ўтказилган давра суҳбатида, “Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш” жамиятлари федерациясининг Наманган вилоят ҳудудий бирлашмаси ва бирлашманинг туман (шаҳар) жамиятлари ходимлари, ташаббускор гуруҳ вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари И.Каримов томонидан “27 февраль – Бутунжахон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” тўғрисида фикрлари тингланди.
Шундан сўнг, “ННТ томонидан фуқаролар хуқуқларини таъминлаш мақсадида тайёрланадиган ижтимоий лойиҳаларга қўйилган мезонлар” мавзусида маърузалар тингланди ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлари, лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тушунтирилди.
Давра суҳбати давомида, иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилди.
ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси