“Инсон ҳуқуқлари ҳафталиги” доирасида Фарғона шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Д.Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февраль кунги ПҚ-46-сонли “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда келгусида давлат ташкилотлари билан нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан маъруза қилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Одам савдосига қарши курашиш бошқармаси масъул ходими подполковник З.Абдурахмонов инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилинишида ҳукумат, хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республкаси элчихоналари ва ваколатхоналари томонидан амалга оширилаётган ишлар, одам савдосидан жабрланган фуқароларни ҳуқуқларининг химояси, уларнинг реабилитациясида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш юзасидан халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда амалиётга жорий қилиш бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Семинар давомида, “Юксак салоҳият” жамоат бирлашмаси ижрочи директори Н.Қаландарова инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ноқонуний миграция, ОИТС ва ОИВ билан касалланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича вилоятдаги давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган амалий ишларни тақдимот кўринишида намойиш этиб, маъруза қилди.
Семинар сўнгида, Фарғона шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида ННТлар билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар ҳуқуқилари, бола ҳуқуқлари бўйича турли учрашув ва давра суҳбатлари, шунингдек, мавзуга оид расмлар танловларини ўтказишга келишиб олинди.
ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси