Гранти лойиҳаси доирасида аҳолини иш билан таъминлаш мумкин

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича комиссияси ҳамда  Кенгаш ҳузуридаги жамоат фонди, вилояти ҳокимлиги, ЎзННТМА вилояти ҳудудий бўлинмаси ва вилоят Адлия бошқармалари билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Гулистон давлат университети профессор-ўқитувчилари ва малакали экаспертлар томонидан вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари учун соҳага оид мавзуларда билим ва кўникмалар берилди.

Малакали экспертлар томонидан давлат гранти тушунчаси, давлат гранти танловига ҳужжатларни топшириш, давлат гранти лойиҳаларини амалга ошириш механизмлари, қолаверса, давлат гранти лойиҳаси доирасида аҳолини иш билан таъминлаш мумкинлиги ва уларнинг ижтимоий ҳимоясини қўллаб-қувватлаш борасида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда қатнашчилари ривожланган давлатларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти, уни самарали ташкил этиш, давлат гранти лойиҳаларини ёзиш ва уларни амалга ошириш ҳамда якуний мониторинг механизмлари ва бошқа йўанлишлар бўйича зарурий маълумотларга эга бўлишди.

Семинар давомида иштирокчилар соҳага оид мавзулар бўйича қизиқарли тестлар ишлашди, гуруҳларга бўлинган ҳолда машқлар бажариб, ўз йўналишлари бўйича билим ва малакаларини оширишди.

 

ЎзННТМА Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси