Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассосиацияси Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Грант лойиҳаларни тайёрлаш ва ижтимоий лойиҳаларга қўйилган мезонлар” мавзусида cеминар ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг Хоразм вилояти, туман бўлинмалари ходимлари ва вилоятдаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинарда, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Р.Машарипова томонидан Жамоат фондлари эълон қилган танловларда иштироқ этишда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишда эътибор бериладиган муҳим жиҳатлари, лойиҳа аризасини тўлдириш тартиби тушунтирилди.
ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Жамоат фондлари эълон қилган биринчи ва иккинчи давлат гранти танловлар йўналишлари ва танловда иштирок этиш ариза шакллари тарқатилди.
Бундан ташқари семинарда иштирокчиларга 2023 йил 26 апрель-6 май санасида ЎзННТМА томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш учун, ННТ раҳбарлари учун малака ошириш курсларига талабгорлар аризалари қабули бошланганлиги ҳамда ўқувларда ўтиладиган мавзу йўналишлар бўйича ҳам атрофлича тушунча берилди.