Наманган вилоятидаги “Ижтимоий ҳимоя” жамияти томонидан Косонсой туманидаги “Истиқлол” МФЙнинг бир неча йиллик муаммоси ҳал этилмоқда.
Гап шундаки, маҳаллада ичимлик суви мавжуд эмас. 2-3 км.дан сув ташишдан чарчаган фуқароларнинг масаласи Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Барчамиз инсон кадри ва ижтимоий турмуш тарзи учун масьулдирмиз!” номли грант лойиҳаси доирасида ечилмоқда.
Босқичма-босқич амалга оширилаётган ишларда маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомийлар ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
ЎзННТМА Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси