Глобал иқлим ўзгариши ННТлар кун тартибида

Урганч шаҳарида Фридрих Эберт жамғармаси ва Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш маркази томонидан “Глобал иқлим ўзгариши ва унинг гендер жиҳатлари” мавзуида 2 кунлик тренинг ўтказилди.

Ушбу тренингда 20 нафарга яқин  нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, блогерлар ва журналистлар  иштирок этди.

Тренингни биринчи кунида филология фанлари доктори, “Эколог” жамоат бирлашмаси раҳбари Наргис Қосимова ва медиа-тренер, “ekolog.uz” веб-сайти бош муҳаррири Авазхон Ҳайдаров томонидан иштирокчиларга “Иқлим ўзгариши - глобал муаммо: муаммонинг тарихий жахатлари, илмий прогнозлар, унинг ҳал қилиш ташаббуслари”, “Энергетика ва унинг иқлим ўзгаришидаги ўрни” ва “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш имкониятлари” мавзуларида иштирокчиларга батафсил тушунча берди.

ЎзННТМА Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ушбу тренингга экология йўналишида фаолият олиб бораётган ННТларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ўз навбатида соҳа билан шуғулланувчи ННТларга глобал иқлим ўзгаришларига таъсир қилувчи сабабларни аниқлаш ва уларни олдини олиш, экологияни муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий лойиҳаларни ёзиш бўйича ҳам маълумотлар берилди.