Куни кеча Ўзбекистон нодавлат нотижорат таткшилотлари миллий ассоциациясида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови 2022 йил босқичлари якунлари бўйича “Оила” илмий, ижтимоий ва гуманитар ташаббускор маркази нодвалт нотижорат ташкилоти “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр” қўшимча номинацияси, 3-даражали диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
Таъкидлаш ўринлики, Марказ ходимлари томонидан тайёрланган «Гендер тенглиги: ғоядан қонунга қадар” номли услубий қўлланма давлат органлари, ННТ, ижтимоий институтлар соҳасида фаолият олиб бораётган раҳбар ва мутахассисларнинг гендер тенглиги масалаларига оид билим, тушунчалар ҳамда компетенцияларини ривожлантиришни назарда тутади.
Қўлланма 3000 нусхада чоп этилиб, республика буйича бепул тарқатилмокда.
Қўлланмада Fарб ва Шарқ тамаддунида гендер тенгликнинг ижтимоий-фалсафий илдизлари, гендер тенглиги масалаларининг умумжаҳон стандартларда миллий қонунчилик ҳужжатларида акс эттирилиши атрофлича таҳлил қилинган.
Қайд этиш лозим, 2022 йилдан танлов 7 та асосий (“Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) давлат органи (ташкилоти), “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи (ташкилоти)”, “Гендерт тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман (шаҳар) ҳокимлиги”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ”, “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти” ҳамда З та қўшимча (Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ дастур”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши веб-сайт ёки портал”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр’”) номинациялари бўйича ўтказилди.
Танловнинг қуйи босқичларида 1 000 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ҳокимликлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.