Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан, УзЛиДеП ҳамда Ёшлар агентлиги ҳамкорлигида "Фуқаролик жамияти ривожланишида волонтерларнинг таҳлилй фикрлаш методлари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу семинар тренинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6181-сонли Фармонида кўрсатилган “Волонтёрлик фаолиятини йўналтириш, мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ҳисобга олиш механизмларини ишлаб чиқиш, давлат органларининг вазифа ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамкор шаклда бажариш амалиётини жорий қилиш” каби вазифаларни бажариш, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Семинар тренингда 100 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳодимлари ҳамда волонтерлар онлайн, 30 га яқин иштрокчилар офлайн тарзда иштирок этдилар.
Видеоконференция шаклида ўтказилган семинар тренингда, волонтёрлик фаолиятини фуқаролик жамияти институтлари айнан ННТлар фаолиятида шакллантириш ва уларга жалб қилиш ҳамда ННТлар фаолиятида фаоллик кўрсатаётган волонтёрларда таҳлилий фикрлаш ва инқироз ҳолатларда тўғри қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантирилди.
Семинар тренинг давомида мавзуга оид берилган саволларга теренирлар томонидан атрофлича жавоб берилди.