Фуқаролик жамияти институтларига улкан имконият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг мамлакатимизнинг янги шаклланган Парламентига мурожаатини ойнаи жаҳондан кўриб туриб тўлқинланиб кетдим.
 
Айниқса, Давлатимиз Раҳбарининг “ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идоралари эътиборини қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари” ҳақидаги фикрлари замонавий Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг изчил чуқурлашаётганлигининг амалдаги исботидир.
 
Муҳтарам Президентимиз Парламентга қилган Мурожаатларида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг тўлақонли иштирокчисига айланишлари, уларда шу юрт, шу Ватаннинг, азиз фарзандларимизнинг ҳозирги куни ва келажагига дахлдор эканликларини яна бир бор кўрсатиб бердилар.
 
Мурожаатномада давлат органларига, вазирлик ва идораларга мамлакат ва ҳудудлар даражасида ННТлар билан ижтимоий шерикликни кенг йўлга қўйиш, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни кўпайтириш вазифаларини қуйдилар.
 
Бу ўз навбатида мамлакатимизда фаолият юритаётган 10 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал этишда маҳаллий давлат бошқаруви ва ижро органларига кўмакдош бўлишига, давлат ва жамиятнинг бирлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади, деб уйлайман.
 
У.Халбекова,
 
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
 
масъул котиби,
 
“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун”
 
кўкрак нишони соҳибаси