Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш муҳим вазифамиздир

Жорий йил 27 ноябрь куни Фарғона шаҳри Юридик коллежи кичик мажлислар залида  Фарғона вилоят адлия бошқармаси, ЎзННТМА ва ФЖШМҚМИ Фарғона ҳудудий бўлинмалари ҳамкорлигида вилоятдаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида “Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгаришларидаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисида семинар-учрашув ўтказилди.

Семинарни О.Файзуллаев кириш сўзи билан очиб, бугунги учрашувнинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат эканлиги, президент Ш.М.Мирзиёев бошчилигида қучли фуқаролик жамияти қўришга қаратилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган ишлар, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб қувватлаш борасида келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар борасида маълумотлар бериб ўтди.

Шундан сўнг О.Файзуллаев сўзни фуқаролик жамияти институтлари фаолиятларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар устидан жамоатчилик назорати самарадорлигини, шунингдек, фуқароларнинг демократик ўзгаришлардаги фаоллигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар хусусидаги 4473 сонли Президент қарорининг мазмун ва моҳияти ҳақида кенг тушунтириш бериш учун сўзни Д.Қодировга берди. Д.Қодиров ўз сўзида мазкур қарорда белгиланган вазифалар борасида сўз юритди ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамияти институтларига, давлат дастурлари ва бошқа қабул қилинаётган ҳужжатларда қаратилаётган эътибор хусусида слайт орқали сўз юритди.

О.Файзуллаев кейинги сўз навбатини Д.Фозиловга берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4501-сон Қарорини мазмун моҳияти хусусида фикр билдириб, қарорда марказ томонидан амалга ошириладиган бир қатор вазифалар борасида ўз фикрларини аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Шундан сўнг О.Файзуллаев сайлов қонунчилигидаги асосий ўзгаришлар, сайлов жараёнларида холисликни таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни хусусида фикр билдириш учун сўзни Ғ.Турсуналиевга берди. Ғ.Турсуналиев ўз сўзида қабул қилинган сайлов кодекси, унда аввалги қонунчиликдан фарқли равишда акс этган ўзгаришлар, қиритилган қўшимчалар борасида фикр билдириб ўтди. Бундан ташқари Ғ.Турсуналиев вилоятимизда ташкил этилган сайлов участкалари, округлари сони борасида статистик маълумотларни бериб ўтди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари берилган маълумотлар юзасидан ўз фикр ва саволларини билидриб ўтди. Жумладан;

  1. «Меҳржон» аёллар ва болалар маркази раҳбари Х.Ибрагимова томонидан давлат ташкилотлари билан меморандумлар имзолаш борасида баъзи ННТ раҳбарининг қийинчиликларга дуч келаётганликлари, бу борада вилоят Адлия бошқармаси томонидан амалий ёрдамлар кўрсатилиши мақсадга мувофиқ бўлиши;
  2. Вилоят «Экологик тоза Фарғона учун» Ассоциацияси раҳбари И.Домуладжонов томонидан вилоятда ташкил этилиши режалаштирилган “ННТ уйи” ни фойдаланишга топшириш масаласи борасида;
  3.  Қалб нури” аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Д.Тўҳтасинова томонидан вилоятдаги ННТ раҳбарларига улар томонидан бир қатор сезиларли ишлар амалга оширилаётганлиги, лекин амалга оширилган ишларни ННТлар тўлиқ очиб, ўз вақтида ёритиб бера олмаётганликларини, мазкур жараён ўз вақтида ёритиб борилса ННТларнинг давлат ва жамият олдидаги ўрни янада ошиши борасида фикр билдириб ўтдилар.

Семинар якунида вилоят Адлия бошқармаси, ЎзННТМА ҲБ ва ФЖШМҚМИ ходимлари юқоридаги савол ва билдирилган фикрлар ўринли эканлигини ҳамда кўтарилган масалалар бўйича тез кунларда керакли ташкилий ишлар ҳамда амалий жараёнлар бошланишини, улар бу борада қонуний ёрдам қўрсатишларини билдириб ўтдилар.