Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан “Конституцияда инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлари доктори, профессор М.Турғунов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти Фуқаролик–хуқуқий ва халқаро хуқуқ фанлари ҳамда халқаро ташкилотлар бўлим бошлиғи М.Баратов, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Д.Фозиловлар томонидан конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда референдумнинг тартиб-тамойиллари ҳақида маълумот берилди.
Тадбирга вилоятидаги фаол нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий маданий марказлар, оммавий ахборот воситалари таклиф этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти Фуқаролик–хуқуқий ва халқаро хуқуқ фанлари ҳамда халқаро ташкилотлар бўлим бошлиғи М.Баратов “Конституцияда инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” мавзусида тақдимот кўринишида конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича маълумот берди.
Хусусан, aҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юмшатиш, муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги учун давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий масъулиятини кучайтиришга қаратилган нормалар мустаҳкамланмоқда. Қонунда белгиланган пенсиялар, нафақалар ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамнинг миқдорлари расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас, қолаверса, ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас.
Маърузалар юзасидан тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти Фарғона вилоятидаги Республика болалар ижтимоий мослашув маркази вилоят минтақавий филиали ва Прометей нодавлат нотижорат ташкилотлари билан жойлардаги муаммоларни ўрганиш, социологик тадқиқотлар ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ЎзННТМА Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси