Куни кеча Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да ЎзННТМА раиси К.Ишанхаджаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари С.Халиловлар вилоятдаги ННТлар вакиллари билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокимлиги ва адлия бошқармаси масъуллари ҳам иштирок этди.
Унда соҳага оид ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва бу ислоҳотларнинг вилоятидаги ижроси юзасидан маълумот берилиб, эришилаётган ютуқлар, галдаги вазифалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
ННТларни қўллаб-қувватлаш учун Жамоат фондлари томонидан ажратилаётган грантлардан самарали фойдаланиб келаётган нодавлат ташкилотлар фаолияти эътироф этилди.
Шундан сўнг ЎзННТМА ҳамда ННТларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан вилоятдаги ННТларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган Ахборот-ресурс марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу марказ ННТларнинг янги ғоя ва лойиҳаларини ҳаётга тақбиқ этишлари ҳамда ўз устида мунтазам ишлашларига хизмат қилади.