Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”нинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 август куни “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, мамалакатимиз худудларида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида вилоят худудий бўлинмаси томонидан давра суҳбати ташкил этилди.Давра суҳбатида вилоятда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди. Интерьвюнинг мазмун-мохияти бўйича ҳудудий бўлинма бош мутахассиси Д. Фозилов маъруза қилди. Д. Фозилов ўз сўзида Президентимиз томонидан таъкидлаб ўтилган 6 та устувор йўналиш бўйича иштирокчиларни хабардор қилди.Шунингдек, ушбу интерьвюда “инсон хуқуқ ва эркинликлари”, “қонун устуворлиги”, “сўз эркинлиги”, “дин ва эътиқод эркинлиги” , “жамоатчилик назорати”, “гендер тенглик”, “хусусий мулк дахлсизлиги”, “иқтисодий фаолият эркинлиги” сингари фундаментал демократик тушунчалар ва хаётий кўникмалар хозирги вақтда реал воқеликка айланиб бораётганлиги таъкидланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 март кунги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан ЎЗННТМА Фарғона вилоят ҳудидий бўлинмаси ва Жамоат фонди ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 1-2 Давлат грантлари ҳамда Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 1-2 давлат грантлари бўйича шартнома ва сметалари имзоланди. Шунингдек Фарғона вилоятидан жами 19 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Давлат грантларида ғолиб деб топилган бўлиб, 9 нафари Олий Мажлис хузуридаги жамоат фонди томонидан, 10 нафари Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши хузуридаги жамоат фонди томонидан ғолиб бўлган.
Бундан ташқари тадбир давомида ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Ж.Жўраев томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясига вилоятдаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини аъзоликка жалб қилиш юзасидан (тарғибот) методик кўрсатмалар берилди.
Тадбирда Фарғона вилоят телевидениесида ва ОАВ лари вакиллари иштирок этди.