Фаол фуқаролар ҳафталиги доирасида энг фаол ННТлар тақдирланмоқда

Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида “Давлат ислоҳотларни амалга оширишда ННТларнинг роли” мавзуида жамоатлик мухокамаси ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Р. Сапарбаев, Ўзбекистон касба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У. Жалменов, ЎзННТМА Қорақалпоғистон худудий бўлинмаси вакили ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқароларнинг, айниқса, ННТларнинг иштирок этиши, ҳамкорликда ишлашнинг натижалари ҳақида маълумот берилди.

“Фаол фуқаролар ҳафталиги” ислоҳотлар жараёнларининг барча иштрокчилари учун конструктив суҳбатд майдони бўлди ҳамда фаол иштирок этган ННТларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари томонидан ташаккурномалар топширилди.

Шунингдек, мазкур ҳафталик доирасида "Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти" номинацияси ғолиблари ҳам тақдирланди. Ушбу номга сазовор бўлган ННТлар қаторида ЎзННТМА аъзоси «Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳам бор.


—Ушбу эътироф бизни янада яхшироқ ишлашга, янги ташаббуслар билан ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга, халқимизни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этишда фаол бўлишга ундайди, - дейди «Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси» жамоат бирлашмаси раҳбари Г.Турсимуратова.

ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси