ЎзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, вилоят Адлия бошкармаси ҳамкорлигида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ННТлар, ОАВ вакиллари иштирокида “Экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш, огоҳликка тарғибот этишда ННТларни роли на давлат органлари билан ҳамкорлиги" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда сўз олган соҳа вакиллари нафақат нодалват нотижорат ташкилотлари, балки ҳар бир фуқаронинг юрт тинчлиги, фарзандларимизнинг порлоқ келажаги учун масъул эканлиги, шу билан бирга экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзига хос муҳим ўрни борлигини таъкидлашди.
Шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сон Қарори, 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6181-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида” Қонунини вилоят нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида кенг тарғиб қилиш, давлат ташкилотлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлиги кучайтириш масалалари бўйича ҳам маърузалар тингланди.
Давра суҳбати якунида, “Жаҳолат ботқоғи” видеофильми наъмойиш этилиб, иштирокчиларнинг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди.
ӮзННТМА Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси