Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорликда «Нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Янги таҳрирдаги Конституцияда экологик хавфсизлик кафолати янги нормаларда акс эттирилганлиги, атроф муҳитни, табиий нематларни муҳофаза қилишда ННТларнинг ўрни ва роли, амалга оширилган ишлари ва режалари, ҳамда улар билан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш, грантлар ва лойиҳаларини амалга ошириш масалалари ҳақида гапирилди.
Шунингдек, мамлакатимзда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилаётганлиги эътироф этиилди.
— Атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим, - дейди ЎзННТМА Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бошлиғи У.Қобилов. —Яшаш учун табиатни асрашимиз, табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур. Шунингдек, бугунги кунда ер шаридаги кўплаб экотизимлар захираси деярли буткул тугаб, ортга қайтариб бўлмайдиган даражага юз тутган, боз устига аҳоли сони ўсиб бораётган, иқтисодий тараққиётга эҳтиёж кун сайин ортаётган вазиятда атроф муҳитни сақлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа саналади.
Анашу вазифаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон Нодавлат Нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партиясининг 5 йиллиги байрами муносабати билан бир гуруҳ фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.