“Дўстлик” уйида “Бир миллион дарахт” умуммиллий акцияси ўтказилди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи ҳалқаро инновация маркази билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида миллий маданий марказлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар учун ажратилган “Дўстлик” уйида “Бир миллион дарахт” умуммиллий акцияси ўтказилди.

Мазкур акцияни ўтказишдан мақсад, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудудни обод этиш, табиат софлигини сақлаш, кўкаламзорлаштиришдир.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи ҳалқаро инновация маркази билан ҳамкорликда қатор чора-тадбирларини амалга ошириб келмоқда.

Мазкур акция ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланди. 


Акция доирасида 100 дона кўчат экиш ишлари амалга оширилди.

Ушбу экилган кўчатларнинг кейинги парвариши ва мазкур ҳудуд ободлигини сақлашни “Дўстлик” уйи биносида жойлашган нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз зиммасига  олди.

ЎзА