Долзарб муаммоларни ҳал этамиз

Бирор бир воқеа ҳаётингизни тубдан ўзгартиришига, айниқса, ижобий томонга ўзгартиришига ишонсангиз уни интизорлик билан кутасиз.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга қиладиган мурожаати ҳам ўтган давр мобайнида шундай воқеликка айланди.
 
Чунки ҳар бир инсон Давлат раҳбарининг Парламентга мурожаатида янги фикрларини, янги ғоя ташаббуслар янграшини билади.
 
Мурожаатномада Президентимиз томонидан илгари сурилган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бугунги кунда аҳолини ўйлантираётган муаммоларга давлат идораларини эътиборга қаратиб, ўзларининг асосланган таклифларини бериб боришлари мақсадга мувофиқлиги ушбу масалада кескин ўзгаришлар бўлишини таъминлайди.
 
Энди нодавлат нотижорат ташкилотлари чекка қишлоқлар ва маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни аниқлаб, давлат органлари билан ҳамкорликда ушбу муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиши лозим.
 
Мен нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари сифатида Республикамизда фаолият юритаётган барча нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ушбу жараёнга фаол иштирок этишга чақираман.
 
Клара Бабакулова,
 
Навоий вилояти “Имконият” ННТ директори