ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти – оммавий ахборот воситалари нигоҳида”

Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  Жамоат фонди молиявий кўмагида амалга  оширилаётган  “Оммавий ахборот воситалари – нодавлат нотижорат ташкилотлар  фаолияти кўзгуси” грант лойиҳаси доирасида ЎзННТМА ҳамда Ўзбекистон  Нодавлат  нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди билан ҳамкорликда ўтказилади.

Танловда олий ўқув юртларининг журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, республика ва худудий оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио, интернет нашрлари) таҳририятларида фаолият кўрсатаётган, ёши  30 ёшдан ошмаган ёш журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Танловга  ижодий  ишлар  2015  йилнинг 20 декабридан  2016  йилнинг  15 июнига қадар  қабул  қилинади  ва танловга тақдим этилаётган ишлар  1news.uz  веб-сайтида  мазкур  муддат  давомида чоп  этилган  бўлиши лозим.

Танлов  натижалари  27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан  қимматбаҳо совғалар  ва диплом билан тақдирланади. Танловга топширилган ишлар тўплам ҳолида чоп этилади.

“Жамият”, “Ekohayot” газеталари, www.12news.uz, www.kun.uz, www.ngo.uz веб сайтлари кўрик-танловнинг ахборот кўмакчилари ҳисобланади.

Танлов  ҳужжатлари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди ва 1news.uz веб-сайти таҳририяти томонидан Тошкент шаҳри, 100049, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида ва  info@1news.uz электрон почтаcи орқали қабул қилинади.

Ҳужжатларни қабул қилишда почта штемпелидаги жўнатиш санаси инобатга олинади. Ҳужжатлар тўғридан-тўғри топширилганда, аризалар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фондида  шанба ва якшанбадан ташқари ҳар куни соат 900 дан 1800 гача қабул қилинади.

Барча ҳужжатлар Times New Roman шрифтида, 14 кеглда расмийлаштирилиши лозим.

Ташкилий қўмита билан боғланиш:

Телефонлар: 233-52-41, 233-24-92, +99897 738-14-14.